Сузоқ: Милиция хотинини боғлаб, калтаклаган шахсни қўлга олди

338

12 июнда ижтимоий тармоқларда хотинининг қўлларини орқасига боғлаб, бўйнига тош солинган иккита ғилдиракни илиб, устига сув сочиб, юзига муштлаб хўрлаётган эркакнинг видеоси тарқади.

Видеога олаётган қиз аёлга қўл кўтараётган кишининг синглиси бўлиши мумкин. Чунки унга у  «ака, бўлди» деб аралашишга уринган. Шунга қарамай аёлига тажовуз қилаётган киши «видеога олиняптими»? деб аниқлаштириб сўраб, видеони  ўчирмасликни талаб қилган. Шунингдек, «Ол, сабоқ бўлиши керак, кейин эслаб юради» деб айтаётганини эшитиш мумкин.

Жалолобод вилоят ИИБнинг матбуот котиби  Нурдин Жээнтаев воқеани тасдиқлаб, хотинини калтаклаган 51 ёшдаги киши 11-июнда вақтинча сақланувчи ерга киргизилганини билдирди. Унинг айтишича, бу воқеа Сузоқ туманининг Бек-Абад қишлоғида  8-июнь куни бўлган.

«Эри хотини урган. Турмуш ўртоғидан ариза олниб Сузоқ туман ИИБи тергов ишларини ўтказмоқда», — деди Жээнтаев.

Мазкур воқеа Қилмишлар бўйича кодекснинг «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан қайд қилинган, аммо тегишли материаллар тўплангандан кейин бу факт Жазо кодексининг «Уриб-сўкиб қийнаш» моддасига ўзгартирилди. Судгача тергов бошланди.

Жорий йилнинг 5-июнида қонунга кирган ўзгаришларга кўра, оилавий зўравонликка гумонланган киши жабрланувчининг ва бошқа оила аъзоларининг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса, у маст аҳволда бўлиб зўравонликни давом эттирса, қўрқитса ҳамда калтакласа, унда милиция ходимлари уни 48 соатга қамоққа олишга ҳақли.

Оилавий зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019-йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик қайд қилинган. Оилавий зўравонликдан энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони днярлик 11баробар оз — 486.

Мазкур фактларнинг 649и Жиноятларнинг ва қишлмишларнинг умумий реестрида қайд қилинган. Унинг тўрти «Одам ўлдириш», 451и «соғлиққа оғир ва оғир бўлмаган зарар етказиш», олтиси «зўрлаш ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари» моддалари билан қайд қилинган. Қолган  5496 факти Қилмишлар бўйича кодексида кўрсатилга моддалар билан рўйхатга олинган.