Ҳукумат санитария қоидаларини бузган бизнесларни ёпади

307

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ҳамма жойда санитария қоидалари бузилаётганидан шикоят қилди. У бундан кейин  қоида бузган кафе, ресторан ва таксилар ёпилади деб билдирди. Аммо шу пайтгача уларга фақат жарима солиб келинган.

Бундай реакциянинг сабаби 11-июнь куни Бишкекдаги «Кайнар» ресторанида ўтказилган Қуръон ўқитиш маросими бўлиши мумкин. У ресторанга парламент аъзолари ҳам борган.

«Кеча яқинда ресторанда кўпчилик йиғилган оилавий тадбир ҳаддан ошиш. Бишкек мерияси келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик  учун чора кўриши керак. Жамоат транспортида ва умумий овқатланиш жойларида санитария қоидаларини сақлашни кучайтириш шарт», деди Абилгазиев йўқлигида Бош вазир лавозимини ҳам бажараётган Боронов.

Боронов оммавий йиғилишлар тақиқланганига қарамай, Қуръон ўқитиш ва дафн маросимларига борганлар кўп эканлигини ва у ерга борган одамларда коронавирус аниқланган ҳолатлар учраб турганини бир неча бор айтган.

 «Кайнар» ресторанидаги тадбир

Журналистларнинг маълумотига кўра, 11 июнда «Кайнар» ресторанида собиқ бош вазир Омурбек Бабановнинг опаси учун Қуръон ўқитишм маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Бабановнинг собиқ ҳамкасблари, депутатлар Мирлан Жээнчороев ва Аали Карашев кўринган. Шундан кейин Қуръон ўқитишга борганини ва  бормасликнинг иложи ҳам йўқлигини тан олган.

Ресторан маъмурига икки кунлик тадбир учун 6000 сом жарима солинган. Агар ресторанга юридик томон сифатида жаримага тортилганда, жарима миқдори 13000 сомгача етган бўларди. Текшириш учун келган мэриянинг ходимларига  тўсқинлик қилиб, унинг телефонини тортиб олишган. Трансляция олиб бораётган журналистни эса бир эркак киши йўлини тўсиб бўққан. Журналист уни «Бабановнинг қўриқчиси» деб атаган. Кейинроқ милиция ҳужум қилган одамни ҳибсга олган.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, Боронов каби Қуръон ўқитиш маросими бўйича изоҳ берди. Бироқ, улар рестораннинг номини ва ундаги тадбирга алоқадор сиёсатчиларнинг исмларини тилга олмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат бермаганлигини,  аммо уларга бу бўйича мурожаат бўлганини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдирилишича, Бишкекда оммавий тадбирларни ўтказилмаслик керак, чунки шаҳардаги эпидемиологик вазият жуда хавфли.

Бишкекда COVID-19га чалинишнинг 610 ҳолати, республика бўйича эса жами 2166  юқтириш ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 1668 нафар киши тузалган. 472 киши (11 киши оғир аҳқолда, бир киши реанимацияда) даволанмоқда. Ҳалок бўлганларнинг сони 26 киши.