Қозоғистон яқин орада Қирғизистон билан чегараларидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини (НЎП) очишга тайёр. Бу ҳақда 10 июнда Қозоғистоннинг Савдо-сотиқ ва интеграция вазирлигидан билдиришди.
Қозоқ ведомствосининг маълумотига кўра, улар НЎПларни эпидемиологик вазият яхшилангани боис очишга тайёр.
“Бугунги кундан бошлаб «Сипатай — Батир» [«Чалдебар» НЎПи] ишлай бошлади, бу ҳозирда ишлаётган ўтказиш пунктларининг «юкини енгиллатишга» ҳамда юк машиналарининг чегарадан ўтиш муддатини тезлатишга имконият беради”, — деб айтилади билдирувда.
Айни вақтда қозоқ тараф Бишкек Қозоғистоннинг таклифларига «ёпиқ» бўлаётганини билдирди.
«Бизнинг шерикларимизнинг бундай ҳаракати қонуний ўтишдан қочиш мақсадида яхши ниятдаги ҳамкорликдан атайлаб бош тортаётгани ҳақидаги адолатли гумонларга туртади, айниқса ХЭРдан ЕОИИ ўлкаларининг ҳудудига ташилган халқ эҳтиёж молларини олиб ўтишда», — деб билдиришди.
Қозоғистон икки мамлакатнинг чегарасидаги тиқинларнинг яна бир сабаби қатори Қирғизистоннинг карантин-назорат чораларини ўтказаётганини тилга олди.
“Ҳаммасидан, [давлатдан] чиқиб кетаётган ҳайдовчиларга экспресс-тест ўтказишнинг мақсади тушунарсиз. Барча халқаро қоидалар бўйича давлат хавфсизлигини ўзининг ҳудудида таъминлай. Аммо агар қирғиз ҳамкасбларимиз бундай йўл билан қўшни ўлкаларни «хавфсизлантирмоқчи» бўлса, у ҳолда бу тестни ўтказиш пунктида олиб боришни нима керак бор? Чунки бу таҳлилни унга кириб бораётганда топширса бўлади-да”, — деб билдиришди Қозоғистоннинг Савдо-сотиқ вазирлигидан.
Қирғиз-қозоқ чегарасида километрларга чўзилган тиқин
Икки мамлакатнинг НЎПларида бир неча ҳафтадан бери тиқинлар кўпайгани кузатилмоқда. Аввалроқ 5 июнда Қирғизистоннинг Давлат чегара хизматидан «Ак-Тилек Автожол» НЎПида тиқин қирғиз тарафдан пайдо бўлганини билдирган.
«Ҳайдовчиларда Қирғизистоннинг чегарачиларига ҳам, Қозоғистон чегарачиларига ҳам норозиликлар йўқ эканини таъкидлаб ўтиш керак. Улар [ҳайдовчилар] чегара назоратидан тўсқинликсиз ўтишмоқда, аммо уларга Қозоғистоннинг ҳудудида қўшимча текширув ўтмоқда», — деб билдирилган муассасадан.
Қирғиз-қозоқ чегарасидаги тиқин озаймаганидан Қирғизистон вице-премьер-министри Эркин Асрандиев 4 июнда вазият билан танишиш учун «Ак-Тилек Автожол» НЎПига борган.
Асрандиевнинг айтишича,чегарадаги вазият критик бўлиб қолди, тиқинлар эса қозоқ тарафнинг секин текшириши билан боғлиқ.
«Мен шаҳсан ўзим ҳайдовчиларни Қозоғистоннинг чегарасидан Қирғизистонга ўтказиш тартибини кўрдим. У паспорт назоратидан, ундан кейинги назорат учун тиббиёт ходимларининг анкета маълумотларини тўплашдан, вируснинг бор-йўғига таҳлил топширишдан иборат. Шундан сўнг юк ташувчи Қирғизистоннинг ҳудудида тестнинг натижасини кутади. Мамлакатга кириш тартиби ҳам мураккаб эмас. Қозоқ тарафда эса бари секин ўтказиляпти», — деб билдирган вице-премьер-министр.
Бу масалани ҳал қилиш учун Қирғизистон ўтган йилдан бери ЕОИИнинг регламенти бўйича ишлаётганини қўшимча қилди.
«Биз ўтган йилдан бери ЕОИИ регламентининг доирасида Коллегияга мурожаат қиляпмиз, чунки вазиятни тўсиқ қатори баҳолаймиз. Ҳамда бу бизнинг ички иттифоқ келишувларига қарши келади. Яқин орада масала ҳал бўлади деб ишонамиз», — деган Асрандиев.
Қозоғистондан Асрандиевнинг билдирувига қуйидагича жавоб беришди:
«Мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва товарларнинг яширин айланишини камайтириш мақсадида, 2019 йилнинг бошидан бери Қозоғистоннинг Молия вазирлигининг Давлат даромадлар қўмитаси ЕОИИ давлатлари билан чегарада юкларга мониторинг ўтказиб келади. Ўзларига алоқаси бор одамларга ва банкротларга 10,3 минг товарни илова ҳужжатлар қайд қилингани, 13 мингдан ортиқ сохта транзит фактлари аниқланган», — дейди Давлат даромадлар қўмитаси. Ведомствонинг маълумоти бўйича, бир сутка ичида чегарадан 200га яқин автомобиль ўтади.
Қирғизистонни яширин айланмасини қисқартириш бўйича чораларни кўришга чақиришди.