Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 10 июндаги брифингда коронавирусдан яна икки бемор вафот этганини билдирди.
Уларнинг бири Чуй вилоятидан Қорабалта шаҳрида даволанаётган — 70 ёшдаги фуқаро, иккинчиси — Жалолобод вилояти касалхонасидан даволанаётган 73 ёшли аёл.
Усенбаевнинг айтишича, 70 ёшдаги фуқарода қанд диабети ва юқори қон босими бўлган. Бундан ташқари ўтида тош ҳам бўлган. Тана ҳарорати кўтарилиб касалхонага келганда, ундан COVID-19 аниқлаган.
«Вафот этган иккинчи бемор Жалолобод вилоятининг 1947 йили туғилган турғуни бўлган. Касалхонага келганда эски дарди куч олиб, нафас олиши ёмонлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Бундан ташқари юрак хасталиги ва 2-тоифадаги диабетдан азият чекиб юрган. Икки бемор ҳам шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этишган», - деди Усенбаев.
Икки ҳамшира ва ўқитувчи билан бирга CОВИД-19 қурбони бўлганлар сони 26 нафарга этди. Коронавирусдан ўлимнинг энг юқори даражаси Ўш вилоятида қайд этилди - 10 ҳолат. Олти бемор Бишкекда, бештаси Чуй вилоятида, биттаси Жалолобод вилоятида ва тўрт киши Норин вилоятида вафот этди.
Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 26га етди, уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Коронавирусдан вафот этганларнинг энг кўпи Ўш вилоятида қайд этилди — 10 ҳолат. Бишкек шаҳрида касалдан олти бемор, Чуй вилоятида беш, Жалолобод вилоятида бир ҳамда Норин вилоятида тўрт фуқаро вафот этди.
Қирғизистонда 10 июнга келиб коронавирус жам 2093 кишига юқди. Унинг 1572си тузалиб касалхонадан чиқарилди. Ҳозирда 492 киши даволанаётган бўлса, уларнинг икки нафари қайта жонлантириш бўлимида.