Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 9 июнь куни бўлиб ўтган брифингда коронавирусдан яна бир бемор вафот этганини хабар қилди. У 47 ёшли аёл Ўш шаҳар клиник касалхонасида даволанаётган эди.
«Гематология бўлимида ётиб даволанаётган эди. 31-майда текширувнинг натижаси билан COVID-19 аниқланиб шаҳар клиника касалхонасига ўтказилиб, махсус даволашга олинган. Бемор кимётерапия ҳам олаётган эди», — деди вазир ўринбосари.
Вафот этган аёл миелома касали билан оғриб, бўйраклари ҳам жабрланган деб қўшимча қилди Усонбаев.
Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 24 нафарга етди, уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор.