Кемингача қувиш: Йўлтанламаснинг ҳайдовчиси икки ойга ТИЗОга қамоққа олинди

337

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, қоровул ўтирган будкани сузиб, яна қоровулга ҳужум қилиб, шундан кейин милициядан Кемингача қочиб борган йўлтанламаснинг ҳайдовчиси ТИЗО-1га киргизилди.

Хавфсизлик хизматининг ходими ҳайдовчига қарши ариза ёзди. Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Безорилик» моддаси бўйича судгача тергов давомида ҳайдовчини икки ойга тергов изоляторига қамаб туришга қарор қилди.

6 июнда ижтимоий тармоқларда Toyota Land Cruiser бошқарган номаълум киши қоровул ўтирган будкани пачақлаб уриб, яна устига қоровул билан муштлашувга ҳаракат қилиб, шундан кейин воқеа бўлган ердан кетиб қолгани тасвирга олинган видео тарқаган.

Қоравул билан муштлашув тасвирланган видео

Воқеа Тўқтоғул ва Киев кўчаларининг ўртасидаги Тўғолоқ Мўлдо кўчасида юз берган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи машинаси билан уйнинг дарвозасига кириб, шундан кейин уйнинг қоровули билан жанжал чиқарган. Шундан кейин ҳайдовчи қоровул ўтирган будкани атайлаб уч марта машина билан уриб, машинасидан чиқиб, қоровулнинг ўзига ҳам ҳужум қилган.

Хавфсизлик хизматининг ходими билан жанжалдан кейин у машинаси билан қочиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, у йўлда Исанов кўчасида яна бошқа бир машинани уриб юборган.

Ҳодисадан кейин ҳайдовчи Иссиқкўл вилоятига қараб йўл олган. ЙХХББнинг инспекторлари машинани юқори тезликда бораётгани учун учун тўхтатишга ҳаракат қилишган, аммо у талабга бош эгмаган. Инспекторлар ҳайдовчини Чуй вилоятининг Кемин туманигача қувиб бориб тўхтатилган.

Ҳайдовчи қочаётиб ушланган видео

Kaktus.media йўлтанламаснинг ҳайдовчисини қўлга олиш вақтида машина салонида газ тўппончаси ва пичоқ топилганини ёзди. Машина жарима майдонига етказилган.