Қирғизистонда COVID-19 юқтирганларнинг сони 2032 кишига етди

369

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 25 кишидан топилди — уларнинг беш нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 8-июндаги брифингда билдирди.

Бишкек шаҳрида 18, Чуй вилоятида эса 7 ҳолат.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 2032га етди, унинг 400 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 1445 киши тузалиб, касалхонадан чиқарилган. 23 нафар бемор эса касал оқибатида вафот этди.

Ҳудудлар бўйича Бишкек шаҳри биринчи ўринда туради, пойтахтда 549 киши вирус юқтириб олган. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 398 ҳолат. Ўш вилоятида — 236, Жалолобод вилоятида — 166, Ўш шаҳрида — 232, Чуй вилоятида — 161, Баткен вилоятида — 32 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 18 киши касалга чалинди.

Бундан ташқари чет элдан келганларнинг орасида 240 кишидан касал топилган.

Ҳозирда касалхоналарда 564 киши бор. Уларнинг уч нафари касалхоналарнинг жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 2127 киши олинди.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8509ни тузди, уларнинг бари тиббий назоратга олинган. Шунингдек ўтган сутка ичида 2 359 таҳлил ўтказилди.