Қирғизистонда коронавирус 1974 кишига юқди. Бир суткада янги 38 ҳолат аниқланди

373

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 6 июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 38 ҳолати қайд қилинганини билдирди. Уларнинг ичидан Ўш ва Жалолобод вилоятларида икки нафардан, Бишкек шаҳридан тўққиз, Чуй вилоятидан ўн, Ўш шаҳридан ўн бир, Норин вилоятидан уч ҳамда Баткен вилоятидан бир ҳолат қайд қилинди.

Юқтириб олганларнинг ичидан уч нафари чет ўлкадан келганлар, 29 киши уй карантинида ётганлардан иккинчи марта олган таҳлилларидан коронавирус аниқланди. Олти ҳолат эса номаълум шароитда юқтириб олганлар, ҳозирда улар қаердан юқтириб олгани аниқланмоқда.

Шундай қилиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 1974га етди. Ўпка касалидан 22 киши вафот этиб, 1360 бемор тузалиб уйларига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 522. Чуй вилоятида коронавирус 391 кишидан топилди. Ўш вилоятида – 233, Ўш шаҳрида – 223, Жалолобод вилоятида – 165, Баткен вилоятида – 32, Норин вилоятида – 390, Иссиқкўл вилоятида – 18 ҳолат қайд қилинди.

Касалхоналарда 592 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан ўн бир киши оғир аҳволда, иккиси жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияларда 1736 киши ётибди, уй карантинида 8194 киши бор. Бир сутка ичида 5050 тадқиқ ўтказилди.