Видео: Аравонда тез ёрдам машинаси аварияга учради

534

Ўш вилоятининг Аравон туманида тез ёрдам машинаси билан енгил автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Клооп»га маҳаллий турғунлар хабар қилди. Шунингдек авария вақтидаги сурат-видеоларни йўллашди.

Йўл ҳалокати сабаб 5 киши касалхонага тушиб, иккисининг бош мияси чайқалиб, касалхонага ётқизилган — улардан бири фельдшер бўлган.

Аравон туман касалхонасининг синиқлар бўлими етакчиси Мамадияр Авазали ўғли «Турмуш»га ҳозирда фельдшернинг ва енгил машина ҳайдовчисининг аҳволи «ўрта» деб баҳоланаётганини айтди. Қолган уч киши эса амбулатор даволаниш учун уйларига чиқарилган.

Авария Аравоннинг Санталатхон Юсупова қишлоқ ҳукуматининг кўчаларидан бирида 4 июнда тахминан соат 18:30да юз берган.

Видео назорат камераларига ёзилиб қолган видеода қаттиқ тезликда келаётган тез ёрдам машинаси бурилишга уринаётган енгил автомобиль билан тўқнашиб тўхтаб турган бошқа бир машинани уриб олган.

Воқеа бўйича Ўш вилоят ЙХХНБсидан изоҳ олиш имкони бўлгани йўқ.