Октябрь туман ҳокимиятида COVID-19га чалинган тўрт киши аниқланди 

389

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 июнь куни Бишкекнинг Октябрь туман маъмуриятининг юзга яқин ходимларидан тест олиниб, унинг натижасида ҳокимиятнинг тўрт нафар ходимида коронавирус бор экани аниқланганини хабар қилди. Коронавирусга чалинишнинг яна бир ҳолати  Свердлов туман маъмуриятида ҳам аниқланган. 

«Барча беморлар даволанмоқда, алоқада бўлган одамларнинг бари карантинга олиниб, тиббий назоратда ётибди», — деди соғлиқни сақлан вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев.

Октябрь туман маъмуриятининг ходими 26 май куни «Спутиник» нашрига маҳфийлик шарти билан ҳокимият ходимларининг бирида коронавирус аниқланиб, бино вақтинча ёпилганини билдирган. Эртасига Октябрь туманининг етакчиси Максим Ситников бу шубҳа тасдиқланмаганини, аммо ҳокимият биноси дезинфекциядан ўтишини айтган.

3-июнга келиб, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 1871 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 1265 киши касалликдан тузалиб, 20 бемор вафот этган.