Бош прокуратура Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг баёнотига жавоб қилди. Истеъфога чиқарилган президент аввалроқ берган интервьюсида 2010-йил апрель тўнтариши учун қирғизистонликлар ундан кечирим сўрашни исташини айтган.
«Қурманбек Бакиевга, унинг яқин қариндошларига, шу жумладан ўғли Максим Бакиевга ва унга яқин бўлганларга қарши аввал очилган жиноий ишлар бўйича судлар тарафдан мазкур шахсларга оғир ҳамда ўта оғир жиноятларни амалга ошириш фактлари бўйича турли муддатга озодликдан ажратиш ҳамда бошқа жазо турлари бўйича айблов ҳукмлари чиққан», - деб билдирди Бош прокуратура.
Шунингдек, идорадан Бакиев, унинг қариндошлари ҳамда бошқа яқин одамлари қуйидаги жиноятларда айблангани билдирилди:
- «Жеруй» олтин конини ишлатишдаги ва уни учинчи тарафга сотишдаги махсус имтиёзларни ноқонуний олиш;
- «Азия универсал банк»дан ҳамда Қирғизистоннинг Социал фондидан 2 млрд сомдан ортиқ маблағни ўзлаштириб олиш;
- «Иссиқ-Кўл» компаниясининг 20% акциясини сотишга мажбурлаш;
- Максим Бакиев ҳамда унга яқин одамларнинг Бишкек шаҳрининг Ибраимов кўчаси, 24 мазилида жойлашган «Учкун» босмахонасининг ёнидаги 904,6 м² бинони ҳамда 0,385 га ерни ноқонуний ҳусусийлаштириб олишлари;
- «Азия универсал банк» ҳамда Қирғизинвестбанк орқали пулларни ювгани;
- «Манас Банк», «Киммел», «Мавал Актив» компаниялари орқали чет эллик фуқароларнинг жиноий йўл билан топилган кир пулини ювгани;
- 2010-йили 7-апрелда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида норозилик митингига чиққан одамларга ўқ отиб ўлдиргани.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, юқорида аталган барча жиноятлар учун Курманбек Бакиев сиртдан 30 йилга кесилиб, қидирувга берилган.
«Ҳозирги вақтда Қурманбек Бакиевни ҳамда унинг қариндошлари Жанибекни (Жаниш), Адилбекни, Маратни, Канибекни, кейин ўғли Максимни ҳамда бошқаларни мамлакатга қайтариш бўйича мажбурловчи чораларни ишга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда», — деб билдирилди ведомстводан.
Бакиевнинг билдируви
«NazarNews» нашри 30-майда Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев билан қилган интервьюсини эълон қилган.
Интервью вақтида Беларусда яшаётган Бакиев қирғизистонликларга мурожаат қилиб, халқдан кечирим сўраган.
Собиқ президентнинг айтишича, у ижтимоий тармоқларда Болсун Рисбеков деган тталаслик ёш йигитнинг ижтимоий тармоқда «Курманбек Салиевич, мени кечиринг!» деб ёзган билдирувини кўриб қолгандан кейин халққа мурожаат қилишга қарор қилган.
Бакиев «минглаган, миллионлаган оддий одамлар» ҳам шундай деб айтишни истайди деб билдиргшан.
«У тўнтаришга қатнашганлар, ўша тўнтаришнинг мақсадини бири билса, бири билмай, бири тушунса, бири тушунмай нотўғри маълумотлар билан қий-чувга келиб қолишиб, жаҳлга енгилиб қолишганини тушунганман. [...] Бироқ, тўнтаришнинг уюштирувчилари, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев, Ўмурбек Текебаев, Азимбек Бекназаров, Темир Сариев, Болот Шерниязов ҳамда бошқа бош бўлган 14 Муваққат Ҳукуматнинг аъзоларини ўзим учун эмас, бугунги кунда ҳар тарафдан қийналиб турган қирғиз халқим учун икки дунёда ҳам кечирмайман!» — деган у.
Унинг айтишича, у уларни шахсий хафагарчилиги учун эмас, «қийналиб, азоб чекаётган қирғиз эли учун» кечирмайди. Шунингдек у ўзини айбсиз деб ҳисоблашини билдирган.
«Мен менга қадар, мендан кейинги ишлаган Президентлар ҳақида ҳеч нарса деб айтмайман. Айтмаганман, айтмайман ҳам. Холислик билан халқ ўз баҳосини бериб олсин. Тарихий воқеалар тўлиқ мисол бўла олади. Бўлган воқеалар ўзи исботлаб туради», — деб қўшимча қилган у.
«Эл Бакиевнинг кечирим сўрашига муҳтож эмас»
Кейинчалик, «Апрель революцияси» иштирокчиларининг гуруҳи 1-июнда ўтган матбуот анжуманида Бакиевнинг мурожаатига жавоб беришди.
«У мурожаат йўллаб, қирғиз элини кечирдим деб айтибдию Биз унинг ишларини биламиз. Уни қулатишда қанча одам ҳалок бўлди? Қанчалаб она фарзандларидан айрилди, қанча бола отаси қолди? Биз президентни ва куч тизимларининг Бакиевни экстрадициялашни илтимос қиламиз, қилгани учун қонун доирасида жавоб берсин. Ўғирланганларни элга қайтриб беришсин», — деб билдирди «Айкол — Ала-Тоо» жамоат уюшмасининг раҳбар ўринбосари Жилдизбек Исаков.
«Ахси апрель ҳақиқат жамияти» КУнинг вакили Ихтияр Адилбеков Қирғизистоннинг халқи унинг кечирим сўрашига мухтож эмас деб билдирди.
«У бизни кечирадиган одам эмас», — деди у.
«Апрельдаги революция»нинг бошқа аъзолари ҳам Бакиевни у суд жавобгарлигига тортилиш учунгина киргизишларини таъкидлашди.
Қурманбек Бакиев Қирғизистоннинг тарихидаги иккинчи қулатилган Қирғизистоннинг тарихидаги иккинчи қулатилган президент бўлган. У беш йилгина бошқариб, 2010-йилнинг 7-апрелида ҳокимиятдан ажраган. Ўша куни, революция бўлаётганда унинг буйруғи бўйича куч ходимлари норозилик билдирганларга қарши қурол қўлланган. Мазкур воқеада 80дан ортиқ одам халок бўлган. Сиёсатчи кланчилик, унинг оила аъзолари эса рейдерликка ҳамда рақобатчиларини, журналистларни ўлдиришда айбланган.
Қирғизистонда унга, унинг фарзандларига ва укасига қарши жиноят ишлари қўзғатилиб, сиртдан катта муддатлардан бошлаб умрбод озодликдан ажратишгача жазо чораларига судланган.
Ундан аввалги президент Аскар Акаев 2005-йили қулатилган. Ақаев ҳозирда Россияда яшайди, Бакиев эса Беларусда сиёсий бошпана топган.
2010-йилдаги революциядан кейин президентликка Алмазбек Атамбаев сайланиб, 2017-йили муддати тугаган хизматидан кетган.