Жалолобод шаҳар кенгаши депутати Нурбек Акановнинг укаси Сапарали Акановни травматик қурол билан отишда гумонланиб 25 ёшли шахс қўлга олинди. ОАВ берган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев гумондор 31 майда Бозорқўрғон туманининг ҳудудидан қўлга олинганини билдирди.
«Шаҳар милиция ходимлари тарафидан ўтказилган тезкор тергов ишлари натижасида изини яшириб юрган жойидан қўлга олиниб, вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилди. Қўлга олинган вақтда гумондорнинг ёнидан жабрланувчи отилган қурол топилди», — деди Жээнтаев.
26 майда тахминан кечки соат 22:00ларда Сапарали Акановга маркаси номаълум травматик қуролдан ёнбошига икки ва оёғига уч марта резина ўқ отилиб, касалхонага тушган. Милиция мазкур иш ўша вақтда ҚЖУРга «Безорилик» моддаси билан қайд қилинганини билдирган.
Сапарали Аканов 2005 йили Ўш шаҳридаги «Алай» меҳмонхонасининг олдидаги отишмада ҳам қатнашгани айтилган. Аммо уни милиция қўлга ололмаган.
2011 йили эса ИИВ вазирининг ўша вақтдаги ўринбосари Мелис Турганбаев Қорасувдаги «Туратали» бозорининг етакчиси Абдалим Жунусовни ҳамда унинг ҳайдовчиси Санжарбек Жайлообаевни ўлдириш бўйича жиноят ишининг юзи очилганини хабар қилган. Мазкур жиноят ишида гумондор қатори 34 ёшдаги Сапарали Аканов аталган.
2011 йилда у мазкур иш бўйича ҳибсга олинган, кейинроқ ОАВ Аканов қотиллик учун судлангани ва унга нисбатан мажбурий психиатрик даволанишдан ўтишга тайинланганини маълум қилган.
2014 йили Аканов фуқаро Каримовни калтаклаб, унинг олтин қазилувчи ер улушидан олтин конини ола бошлаган. Ноқонуний олтин қазиш бўйича ҳам жиноят иши қўзғалган. 2015 йили эса милиция уни безорилик учун қўлга олиб, аммо у суд қарори билан уй қамоғига чиқарилган.