«Казак» 10 йилга кесилди. У зўрлаш иши бўйича айбдор деб топилди 

399
Умар Маратов («Казак»)

Ўш шаҳар суди жорий йилнинг 26 майида «Казак» лақаби билан танилган Умар Маратовни (эски номи Эрнис Казаков) 10 йилга озодликдан ажратиш ҳукмини чиқардию У 2019 йилнинг октябрида балоғатга етмаган қизни «зўрлашда» гумонланиб қўлга олинган эди. 

Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов «Клооп»га суднинг қароридан норози тараф аппеляция тартибида шикоят қилишга ҳақли эканини билдирди. 

«Казак»ни 2020-йили 8 январда Ўш шаҳар судининг судьяси Айнура Сулайманова уй қамоғига чиқариб юборган эди. Кўп ўтмай Судлар кенгашининг комиссияси судья Сулаймановани ишдан четлатиш қарорини қабул қилиб, таклифни  президент Сооронбай Жээнбеков қўллаб тегишли буйруққа қўл қўйган. 

Аммо уй қамоғида юрган Маратов 17-январда қайтадан қўлга олинган. Ўшнинг собиқ мэри Айтмамат Кадирбаевнинг укаси Улан Райимбековни калтаклашда иштироки бор деган гумон билан вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилган. Кейинчалик РАйимкулов қарши ариза ёзгани маълум бўлган.

Ўш ШИИБининг маълумоти бўйича, «Казак» жиноий гуруҳнинг аъзоси. Милициядан у бунгача бир неча бор ўғрилик ва қароқчилик бўйича судлангани хабар қилинган.