Республика штабидан 26-майга келиб коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди — уларнинг етти нафари тиббиёт ходими.
Бишкек шаҳрида коронавируснинг янги 16 ҳолати қайд этилди — уларнинг ичида Россиядан келган 4 ҳарбий ходими ҳамда тўрт тиббиёт ходими бор. Чуй вилоятида COVID-19 7 беморда аниқланди — уларнинг уч нафари Соль-Илецкдан келган қирғизистонлик. Шунингдек коронавирусга Норин вилоятида саккиз — уларнинг уч нафари — Ўш вилоятида тўрт киши чалинди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1468га етди — унинг 287 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 1015 киши тузалиб, ўн олти бемор вафот этди.
COVID-19нинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилган — 417. Норинда касаллик кескин тарқалиб ҳозирда вилоят бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда туради — 280 ҳолат. Чуй вилоятида — 225 ҳолат, Ўш вилоятида — 211, Жалолобод вилоятида — 159, Ўш шаҳрида — 135, Баткен вилоятида — 27 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди.
Ҳозирда касалхоналарда 437 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида саккиз бемор оғир аҳқолда — тўрт бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2333 киши олинди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 6875ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган тадқиқотларнинг сони — 1788.