Депутат Жеенчороев НТТ ҳақидаги қонунга тузатишларга қарши овоз беришини айтди

417

Парламентнинг депутати Мирлан Жеенчороев 24.kg нашрига берган интервьюсида нотижорат ташкилотлар (НТТ) бўйича қонунга тузатишлар бўйича қарши овоз беришини билдирди. Бу тузатишлар нодавлат ташкилотларга даромад манбаи бўйича ҳисобот бериш масъулиятини юклайди. 

Унинг айтишича, қонун НТТларга қўшимча ҳисобот шаклини тузишга йўналтирилган, бу ортиқча бюрократия билан тўсқинликларни яратади. У бу ҳукуматнинг рақамлаштириш дастурига қарама-қарши келади деб ҳисоблайди. 

Депутатнинг айтишича, у қонун лойиҳасини қўлламайди, чунки уни ҳуқуқни чекловчи ҳамда кераксиз деб ҳисоблайди. 

«Қонун айрим бир ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг категориясига қараган эмас, барча ҳуқуқий томонларга нисбатан ишлаши керак. Бугунги кунда нодавлат ташкилотларнинг фаолияти махсус қонун билан тартибга солинади. Уларнинг молия манбалари кўпинча халқаро ташкилотлар бўйича ҳисобланади, уларнинг аудити обрўли ташкилотлар тарафидан юргизилади. Демак, маҳаллий ҳисобчилар тарафидан ўтказилган ҳисоботни шубҳа остига қўйиш мумкин», — деди Мирлан Жеенчороев.

Депутатнинг фикрича, Солиқ ва Фуқаровий кодекслар давлат органларига нодавлат ташкилотлар билан НТТларнинг пул маблағи айланмаларини назорат қилишга етарли имконият беради. 

«НТТнинг миллий реестрини назорат қилувчи янги органни тузишнинг хожати йўқ. Янги бошқармаликни ёки реестрни тузиш учун давлат томонидан молиялаштирилиши лозим бўлади. Нодавлат ташкилорлар ҳамда НТТлар — ўнг минглаб саналади, Адлия вазирлигининг бўлимлари эса Бишкекда ва вилоят марказларидагина бор, бу ортиқча кўп чиқимларга ҳамда процедураларга олиб келади», — деб қўшимча қилди у. 

Фуқаролик жамиятининг танқиди 

Нодавлат секторнинг фаол аъзолари билан халқаро ташкилотлар қонун лойиҳаси эълон қилинган кундан бери тузатишларга рози бўлмай , хавфсираб келишади. 

Тузатишлар бўйича жамоатчилик муҳокамаси катта шов-шув яратди. Фаоллар муҳокамаларни мамлакатда коронавирус эпидемияси пасая бошлаган вақтга жилдиришни илтимос қилишган, аммо парламент рози бўлмаган. Айрим ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат Конституцияни бузмоқда деб билдириб, муҳокамага қарши митингга чиқишган, бундан ташқари норозилик акциясига муҳокама ўлкада фавқулодда вазият ишлаётганда бўлгани ҳамда парламентга 60 нафаргина одамни киргизишгани сабаб бўлган. 

НТТлардан қўшимча ҳисоботни талаб қилувчи қонунга тузатишларни парламентнинг депутати Бактибек Райимкулов илгари сурган.

Ҳозирда Қирғизитсоннинг барча НТТлари мулки, даромади, чиқимлари ҳамда ходимларининг маошлари бўйича Солиқ хизмати билан Ижтимоий фондга маълумот бериб туришга мажбур. 

Бироқ Райимкулов бу маълумотларнинг эълон қилинишини ҳамда махсус тузилган янги давлат порталида сақланишини ҳам истайди. Унинг фикрича, бу нодавлат ташкилотларнинг ошкоралигини юқорилатади. 

Ҳукумат ўзининг хулосасида бундай портални тузиш кўп маблағни ҳамда ресурсларни талаб қилишини, шу сабабдан яқин орада бу мумкин эмаслигини билдирган. Аммо Адлия вазирлигининг вакиллари муҳокама вақтида портал ведомство бюджетининг ҳисобидан тузилади, шунингдек қўшимча маблағлар ҳамда хизматлар керак бўлмайди деб билдирган.