Бишкек — Ўш йўлидаги йўл авариясидан тўрт киши ҳалок бўлди

442
Сурат: Жалолобод вилоятининг Патруль хизмати

Жалолобод вилоятининг патрул хизматининг маълумоти бўйича авария 25-майда тахминан тунги соат 01:00 Бишкек — Ўш йўлининг 355 километрида бўлган.

Йўл ҳалокати сабаб тўрт киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотлар бўйича, “Хонда Одиссей”нинг ҳайдовчиси машинасини бошқара олмай қолгани сабаб авария юз берган.

Машинада етти нафар киши бўлган, уларнинг ичидан тўрт нафари ҳалок бўлиб, жабрланганларнинг уч нафари Қоракўл шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.

Вафот этганлардан бири ҳайдовчининг ўзи бўлган, қолган марҳумнинг шахси тасдиқланмоқда.