Бишкекда қирғиз сиёсий арбоби Мукар Чолпонбаевни охирги сафарга кузатиш маросими ўтди. У 24-майда коронавирусдан вафот этган. Чолпонбаев вафотига қадар Республика клиник юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган эди.
Жогорку Кенешнинг экс-спикери билан видолашишга қариндошлари, дўстлари, ҳамкасблари жумладан парламент спикери Дастан Жумабеков, президент аппаратининг етакчиси Досалы Эсеналиев ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов келди.
Мукар Чолпонбаев Ала-Арча қабристонига дафн қилинади. У ерга марҳум сиёсатчилар, жамоат арбоблари, санъат, адабиёт ҳамда фан учун хизмат кўрсатган арбоблар, шунингдек мамлакатнинг қаҳрамонлари дафн қилинади.
Парламентнинг собиқ спикери коронавирус юқтириб вафот этди дея қайд этилган 15-қирғизистонлик бўлди. У касалхонага 5-майда ётқизилган эди.
Чолпонбаев Советлар Иттифоқи вақтидаёқ ҳуқуқий билимга эга бўлиб, карьерасини прокуратуранинг терговчиси бўлиб бошлаган.
Шундан кейин депутат бўлиб сайланиб, аммо бир неча вақтдан кейин президентлик аппаратининг қонун чиқариш, ижро қилиш ҳамда суд ҳокимиятлари, шунингдек маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан яқиндан ишлаш бўйича бўлимининг раҳбари хизматида тайинланган.
Кейинчалик Чолпонбаев икки йил давомида Адлия вазирлигини бошқарган. Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб ҳам меҳнат қилишга улгурган.
Давлатнинг юқори лавозимларидан бўшагандан сўнг марҳум Арабаев номидаги университетда ўқитувчи бўлиб ишлаб, бундан ташқари, тажрибали юрист ҳам бўлган.