Қирғизистонда COVID-19 юқтириб олган яна икки бемор вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 16 нафарга етди

426

Охирги сутка ичида COVID-19 юқтириб олган икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25-майда хабар қилди. 

Вафот этганлардан бири Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Мукар Чолпонбаев — у 70 ёшда бўлган.

Иккинчи вафот этган бемор Чуй вилоятидаги Жайил ҳудудий касалхонасининг юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган эди — у 67 ёшда бўлган.

Шу билан Қирғизистонда коронавирус сабаб вафот этган беморларнинг сони 16 нафарга етди. 

25 майга келиб мамлкатда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1433 нафарга етди. Шу кунга қадар 992 нафар бемор касалхонадан шифо топиб чиққан.