Республика штабидан 24-майда парламентнинг собиқ спикери, жамаот фаоли Мукар Чолпонбаев вафот этганини билдиришди. Экс-спикер 70 ёшида дунёни тарк этди. У коронавирус юқтириб олиб Республика клиник касалхонасида даволанаётган эди.
«Коронавирус сабабли унда икки тарафли пневмония, нафас олиш етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор касаллар авж олиб кетган. У шунингдек юрак, бўйрак ҳамда қон томир касалларидан жабрланиб келган», — дейилади республика штабининг баёнотида.
Чолпонбаев касалхонага 5-майда ётқизилган. Ўн кундан кейин Жогорку Кенешнинг эск-спикерининг аҳволи оғирлаши касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилган эди.
Парламентнинг собиқ спикери коронавирус юқтириш ортидан вафот этди деб қайд этилган ўн бешинчи қирғизистонлик бўлди. Қирғизистонда 24-майга келиб коронавируснинг 1403 ҳолати қайд этилди. Унинг ичидан 980 бемор шифо топиб чиқди.
Чолпонбаев Жогорку Кенешнинг спикери қатори 1995-1997 йиллари меҳнат қилган. Охирги марта у халқ олдига март ойида чиққан. Унда сиёсий арбоб муҳолифатчи сиёсатчи Садир Жапаровни қўллаш митингига қатнашиб, нутқ сўзлаган.