Қирғизистонда COVID-19 яна 38 кишидан аниқланди — умумий 1403 ҳолат

399

Республика штабидан Қирғизистонда 24-майга келиб коронавируснинг янги 38 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди. Уларнинг ичидан Чуй вилоятида уч — Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келган фуқаро, Бишкек шаҳрида олти нафар — бири Санкт-Петербургдан қайтган қирғизистонлик, Норин вилоятида 25, Ўш вилоятида икки, Жалолобод ҳамда Баткен вилоятида бир нафардан кишида касаллик аниқланди. 

Шу билан коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1403 нафарга етди. Коронавирус юқтирган 14 фуқаро вафот этди, 980 нафар бемор тузалиб уйларига чиқарилган. 

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 385. Чуй вилоятида коронавирус 216 кишида топилди. Ўш вилоятида – 206, Ўш шаҳрида – 132, Жалолобод вилоятида – 157, Баткен вилоятида – 26, Норин вилоятида – 267, Иссиқкўл вилоятида – 14 ҳолат қайд этилди. 

Касалхоналарда 409 киши қолмоқда. Уларнинг ичидан ўн бир киши оғир аҳволда — тўрт нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияларда 1901 киши ётибди. Бир сутка ичида 2234 таҳлил ўтказилди.