Республика штабидан ўтган суткада коронавирус юқтирган яна 20 нафар бемор тузалгани хабар қилинди — уларнинг ичида бир тиббиёт ходими бор. Шифо топганларнинг тўққиз нафари Бишкек шаҳрида, еттиси Норин вилоятида, икки нафари Жалолобод вилоятида, бир нафардан бемор Иссиқкўл ҳамда Баткен вилоятларида даволанган.
Шу билан коронавирус юқтириб тузалган беморларнинг сони 949га етди — уларнинг орасида 224 тиббиёт ходими бор.
Қирғизистонда 22-майга келиб коронавируснинг умумий 1 350 ҳолати қайд этилди. Бугунги кунда касалхоналарда 387 киши ётибди — уларнинг тўрт нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.