Оренбург вилоятидаги 448 қирғизистонлик юртига қайтмоқда 

390
Россиянинг Оренбург вилоятидаги муҳожирлар лагери. Сурат: «Настоящее время»

Россиянинг Оренбург вилоятидаги Бузулук қишлоғидан 448 қирғизистонлик Бишкекка жўнатилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов 22-майда билдирди. Элчиликнинг маълумотига кўра, Оренбург вилоятидаги Бузулук қишлоғида ҳамда Соль-Илецк шаҳрида Қирғизистон фуқаролари қолмади.

Бузулукдаги қирғизистонликлар чегарадан ўта олмай далада яшашга мажбур бўлган. Вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги меҳнат муҳожирлари учун чодирлар олиб келиб берган. 

Қирғизистонликларни қайтариш учун Оренбург шаҳридан тўққиз автобус уюштирилган. Бунга қадар Қозоғистоннинг ҳукумати Россияда қолган қирғизистонликларни ўзининг ҳудудидан ўтказишга розилигини берган. 

Май ойининг бошида Соль-Илецк шаҳридан 500дан ортиқ қирғизистонлик транспорт билан олиб келинган. Улар Қирғизистонга қайтиши билан Чуй вилоятидаги «Семетей» обсервациясига (эски «Ганси» авиабазаси) олинган. 22-майга ккелиб Соль-Илецк шаҳридан қайтган қирғизистонликларнинг 105 нафари коронавирусга чалингани аниқланди. 

Шунга қарамай обсервацияда жойлашган 400 нафардан ортиқ қирғизистонлик уларни уйларига чиқариб юборишни талаб қилган. Норозилик акцияси вақтида обсервацияга олинган қирғизистонлик шифокорларга ҳужум қилгани ҳам хабар қилинди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакиллари билан сўзлашувлар натижасида коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлган 19 киши қолдирилиб, қолганлари обсервациядан уй карантинига жўнатилган. Расмий маълумотга кўра, қўйиб юборилган қирғизистонликларни барининг коронавирусга топширган таҳлиллари терс чиққан. 

Бунга қарамай 18-май куни Талас вилоятининг ҳукумати Соль-Илецкдан уйига қайтиб келган 51 нафар таласликни қайтадан обсервацияга жойлаштирган. Қайтадан обсервацияга жойлаштирилган фуқаролар обсервациядаги шароитлардан норози бўлган. Аммо ҳукуматнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили Марат Мураталиев турғунлар норозиликни давом этаверса, обсервацияни милициянинг вақтинча ушлаб туриш ерида уюштиришини билдирган.