Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов 18-майдаги брифингда уй карантин талабларини бузган 65 фуқаро жавобгарликка тортилганини хабар қилди. Маълумотга кўра, фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазитя киргизилган вақтда, мамлакат бўйича уй карантинида 123 минг нафарга яқин фуқаро бўлган.
«Бугунги кунда 28 592 киши уй карантинида. Уларнинг ичидан 65 фуқаро Бузишлар, қилмишлар ва Қилмиш-жазо кодексига кўра, карантин режими талабларининг доирасида жавобгарликка тортилган. 36 нафар фуқарога жарима солиниб, қолган ҳолатлар бўйича жазо суд тартибида кўриб чиқилади», — деди Канимаетов.
Каниметов уй карантин тартибини бузганларга қонун бўйича 60 минг сом ёки ундан ортиқ жарима пули, ёки 3 йилгача озодликдан ажратилишини қўшимча қилди.
3-апрелда айрим қонунларга киргизилган ўзгартиришларга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият вақтида қонун бузишлар учун жавобгарлик кучатилган. Масалан, Қилишлар бўйича кодексда карантин талабларини фавқулодда вазият вақтида бузган фуқароларга 30 минг сомга қадар, ўзгача ҳолат вақтида 60 минг сомгача жарима кўзда тутилган. Мазкур қонуннинг «Чеклов тадбирларининг (карантиннинг) талабларини (қоидалари) бузиш» моддасида қаралган.
Агарда фуқаро карантин қоидаларини сақламай, оммавий касаллик юқтириш ёки юқтириш хавфини яратса у Жазо кодексининг «Санитар-эпидемиологик қоидаларни бузиш» моддаси бўйича 5 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.