Сўнгги қўнғироқ онлайн ўтади 

404

Таълим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова коронавирус  пандемияси сабаб мактаб битирувчиларининг охирги қўнғироғи онлай ўтишини билдирди. 

«Бу йил мамлакатдаги вазиятни ҳисобга олиб, уни онлайн турда ўтказамиз. Бизнинг журналистлар телеканаллардан ва ижтимоий тармоқлардан кетувчи #менбүтүрүүчүмүн ёки #явыпускник акциясини бошлади. Шу сабабдан барча юлудзларни ҳамда машҳур шахсларни бу акцияга қўшилишни илтимос қиламан. Битирувчиларимизни табриклаб, кайфиятларини кўтарайлик!» — деди у.

Мактаб ўқувчилари пандемия бошланганда онлайн таълим олишга ўтишган. Мактаб, университетлар ҳамда бола боқчалар ФҲ ҳамда ФВ режимлари вақтида вақтинча ёпилган. Аммо умум республика тест имтиҳонини онлайн шаклда ўтказиш мумкин бўлмай қолган. 

УРТ июнь ойига белгиланган — биринчи босқичнинг асосий тести 21-июнда,  предмет тести эса 22-июнда ўтади.

Иккинчи босқичнинг асосий тести 24-июнда, предмет тести эса 25-июнда ўтади. Тест имтиҳонига қайд этиш 15-майда тугаган. 

Тестнинг натижалари битирувчиларга 13-19-июлда тарқатилади. 1-июлдан бошлаб ўрта касб-ҳунар ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади — бу колледж, лицей ва бошқалар. ОЎЮларга топшириш уч тур билан 20-27-июлда ҳамда 3-августда ўтади.