Қирғизистонда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 931га етди

398

Республика штаби берган маълумотга кўра, Қирғизистонда 9-майга келиб коронавируснинг янги 25 ҳолати қайд этилди. Уларнинг ўн бир нафари Норин вилоятида, Жалолобод ҳамда Чуй вилоятида тўрт нафардан, уч киши Ўш вилоятида, иккиси Баткен вилоятида аниқланди. 

Шу билан COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони  931га етди. Коронавирус юқтирган 12 фуқаро вафот этди, 658 бемор шифо топиб уйларига чиқарилган.  

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 4 214 кишини ташкил қилди — улар тиббий назоратга олинган. 

Стационарларда 261 киши қолмоқда — уларнинг олти нафари касалхоналарнинг жонлантириш бўлимида.