Мамлакатда коронавирус юқтирган яна 8 бемор шифо топди 

366

Республика штаби 9-майда коронавирусдан яна 8 бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилганини маълум қилди. Бишкекда 7 ва Норин вилоятида бир беморнинг коронавирусга қайтадан топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатди. 

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган 931 фуқаронинг ўн икки нафари вафот этди. 658 нафари эса шифо топди — бу беморларнинг 70 фоизини ташкил қилади. 

9-майга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 25 ҳолати қайд этилди. Ҳозирда касалхоналарда 261 киши даволанмоқда — уларнинг олти нафари жонлантириш бўлимида.