Миллий онкология марказида шифокорлардан бирида коронавирус аниқланди

333

Республика штаби Бишкекдаги Миллий онкология ҳамда гематология марказининг шифокорларидан бири COVID-19 юқтирганини билдирди. У билан алоқада бўлган шифокорлардан таҳлиллар олинди. Штабнинг маълумоти бўйича, беморлар коронавирус юқтирган шифокор билан алоқада бўлмаган. 

«Аҳоли орасида алоқада бўлганлар йўқ, чунки шифокор меҳнат таътилида юрган ҳамда беморларни қабул қилмаган», — деб ёзади штаб.

Касалхонанинг ўзида дезинфекция ўтказилмоқда, шундан кейин у ишлай бошлайди. 

Қирғизистонда шифокорларнинг орасида коронавирус юқтирганларнинг сони 220дан ортади — 2-майда бир шифокор вафот этган.