Талас вилоятида янги давлат вирусология лабораторияси очилди. Лаборатория 9-майдан бошлаб COVID-19нинг бор-йўқлигига таҳлилларни олиб тадқиқ қила бошлайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев билдирди.
Унинг айтишича, лаборатория Қозоғистон чегарасидан ўтганлардангина таҳлил олишга мослаштирилган.
«“Чон-Капка” назорат ўтказиш пунктидан ўтаётган фуқаролар ёки ҳайдовчиларнинг бари ўша ерда текширилиб, натижа олиниб, кетаётган маршрути бўйича йўлини давом эттираверади», — деди Усонбаев.
Унинг айтишича, Таласда лаборатория очилгунга қадар ҳудуддаги таҳлилларнинг барини текшириш учун Бишкекка етказиб туриш овогарчилиги бор эди.
Усонбаев Қирғизистон бўйича умумий 9 лаборатория ишлаётганини, уларда ПЧР таҳлилларни текшириш учун 14 аппарат мавжудлигини қўшимча қилди. Кун ора мазкур лабораторияларда 2 мингдан ортиқ таҳлил ўтказилади.
8-майга келиб, Қирғизистон бўйича коронавирус инфекцияси 906 кишида аниқланди. Юқтириш ҳолатларининг аксарияти Бишкекда қайд этилган — 262 киши. Шунингдек Талас вилоятида COVID-19 юқтириш ҳолати кузатилмаган.