Баткенда икки тожик фуқароси контрабанда билан қўлга олинди. Улар вақтинча қамоққа олинди 

428

ИИВ Баткеннинг турғуни Тожикистоннинг икки фуқароси билан бирга ноқонуний олиб ўтилган қуруқ меваларни сотиш мақсадида оғир юк машиналарига юқлаётган ерда қўлга олинганини билдирди.

Вазирликдан билдирилишича, улар 3-май куни, Баткен туманининг Достук қишлоғидаги Как-Сай участкасида қўлга туширилган. 

Маълумотга кўра, тожик фуқаролари чегарадан ноқонуний ўтгани аниқланиб, коронавируснинг олдини олиш мақсадида обсервацияга олинган. Улардан олинган таҳлил терс натижа кўрсатгандан кейин гумондорлар Баткен туман суди тарафидан бир ойга вақтинча ушлаб туриш ерига киргизилган. 

Юк Қирғизистонни Жазо Кодексининг «Контрабанда» моддаси билан қайд этилиб, қўлга олинган икки фуқарога нисбатан «Чегарадан ноқонуний ўтиш» моддаси билан судгача тергов олиб борилмоқда. 

Баткеннинг турғуни эса уй қамоғига олиниб, унга нисбатан иш «Ноқонуний миграциян уюштириш» моддаси бўйича рўйхатга олиниб, судгача тергов бошланади. 

Қўлга олинган юқкларнинг умумий кўлами ва қиймати тергов давомида аниқланади. 

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот хизмати берган маълумотига кўра, жорий йилдан бошлаб Баткен вилоятида контрабанданинг умумий 22 ҳолати қайд этилган.