Агар фавқулодда ҳолат режими 10-майдан кейин узайтирилмаса, у ҳолда Бишкек шаҳрининг мэрияси автомобиллар билан фуқароларнинг шаҳарга киришига чеклов киргизишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 4-майдаги бирифнгда Бишкекнинг вице-мэри Татьяна Кузнецова билдирди.
Унинг айтишича, шаҳарнинг кириш қисмидаги блокпостларда биргина автомобил ва пиёдалар учун пропускларгина текширилмай, коронавирус инфекциясига топширилган таҳлилнинг терс натижалари ҳақида ҳам маълумотнома текширилади.
“Агар 11-майдан бошлаб фавқулодда ҳолат режими олинса, Бишкек мэрияси автомобиллар ва одамлар учун шаҳарга киришда маълум бир чекловларни киргизиш масаласини кўриб чиқмоқда. Пропуск қоғозлари ва экспресс тести орқали таҳлил ўтказилгани ҳақида маълумотномаларни ёки ПЧР тестини кўрсатиш [талаб қилиниши мумкин]”, — деди Кузнецова.
Бугунги кунда коронавирусга таҳлилни Бишкекнинг бир хусусий лабораториясидагина топшириш мумкин ва унинг қиймати 2000 сомдан ортиқ бўлади.
Шаҳарда ички блокпостларни қўриқлаш ҳақида
Кузнецованинг айтишича, шаҳарда юқтирганлар билан алоқада бўлганларни, жумладан Бишкекка кириб ётганларни аниқлаш ҳамда қидирув чоралари кучатилмоқда.
“Биз шаҳар ичида санитар постларни ўрнатишни ва коронавируси аниқланган ҳамда улар билан алоқада бўлганлар аниқланган ўчоқларнинг барини текшириш масаласини кўриб чиқмоқдамиз”, — деди у.
Кузнецова мамлакат бўйича COVID-19 юқтиришнинг энг кўп — 231— ҳолати Бишкекда қайд этилганини ёдга олди.
“Уларнинг ичидан 69 киши 16 участкада яшайди. Бу ҳудудларда мэрия карантин чораларини кучайтиради. [Янги юқтириш ҳолатлари] агар мустақил изоляцияга кетиш шарти тўлиқ сақлансагина камаяди”, — деди у.
Изоляция режимини сақламаслик
Изоляция қоидаларига риоя қилинмаётганини Бишкек коменданти Алмазбек Орозалиев ҳам айтган.
Унинг айтишича, 1-майдан бошлаб айрим иш тармоқлари фаолиятига рухсат беришни аксарият шаҳарликлар “чеклов чораларини енгиллатиш” қатори қабул қилиб, уйда ўтириш режимини буза бошлаган.
“Шаҳар фаол жонлана бошлади, санитар-эпидемиологик қоидаларни бузган шаҳарликлар кўпаймоқда. Бесабаб кўчага чиқишмоқда, бундан ташқари, шахсий ишлари билан автомобилларда юра бошлашди”, — деб билдирди Орозалиев.
Унинг айтишича, бундай ҳаракатлар коронавирус инфекциясини юқтириш ва унинг тарқалиш хавфига олиб келади.
Ўтган кеча-кундуз ичида шифокорлар коронавирус инфекциясини юқтиришнинг янги 35 ҳолати қайд этди. Қирғизистонда уларнинг сони 830 нафарга етди. Агар мамлакат бўйича юқтирганларнинг сони камаймаса, ҳукумат ФҲ режимини узайтиришга мажбур бўлади. Ҳозирча у 11-майгача кучида қолади.