Чет давлатдан қайтиб келган беш қирғизистонликда COVID-19 аниқланди — СCВ

424

4-майда ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Айнура Акматова 17-апрелдан бошлаб 1 117 қирғизистонлик ватанига қайтиб келганини билдирди. Уларнинг беш нафарида коронавирус аниқланган.

“Улар Анқара, Новосибирск, Екатеринбург, Истанбул ҳамда Дубайдан келган. Уларнинг баридан ПЧР-таҳлиллари олинган. Ҳозирда айримлари иккинчи ПЧР-таҳлил топширган, айримлари кутмоқда”, — деб билдирди Акматова.

Чет мамлакатдан қайтиб келганларнинг орасидан иккинчи таҳлилини кутаётганлар уй карантинига олинган, инфекцияси аниқланганлар эса даволанишга касалхонага ётқизилган.

Екатеринбургдан келганлар ҳақида

2-майда коронавирус аниқланган Жалолобод вилоятининг турғуни вафот этгани маълум бўлган. У ва яна 157 қирғизистонлик 28-апрелда Екатеринбургдан учиб келган эди.

Акматованинг айтишича, таҳлиллар олингандан кейин коронавирус биргина аёлда аниқланган.

“Барча 157 йўловчининг ичидан биргина аёлнинг таҳлили ижобий чиққан. 157 йўловчининг бари дастлабки ПЧР таҳлилини топширган. Биз юқтирган одам билан олти киши алоқада бўлганини аниқладик. Бундан ташқари, соғлиқни сақлашнинг алгоритмига кўра, мазкур рейс йўловчиларининг бари иккинчи ПЧР таҳлилини топширмоқда”, — деб таъкидлади Акматова.

Дунёдаги коронавирус пандемиясига боғлиқ, кўплаган ўлкалар авиарейслар  тўхтатилган. Шу сабаб саккиз мингдан ортиқ қирғизистонлик ватанига қайта олмаяпти.

Ҳукумат қирғизистонликларни махсус чартер рейслари билан ватанига қайтармоқда. Шундай қилиб 3-майда Дубайдан 180 нафар қирғизистонлик олиб келинган. Яқинда келувчи рейс 10-майда БААдан келиши кутилмоқда.

4-майга келиб маълумотга кўра, давлатда COVID-19ни юқтирганини 830 ҳолати қайд этилган. Айни вақтда 10 киши вафот этган, 575 киши эса шифо топган деб ҳисобланади.