Қирғизистонда 2-майга келиб яна икки нафар тиббиёт ходимлари коронавирусни юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова брифингда хабар қилди. Ўш шаҳрида ва Жалолобод вилоятида бирдан ҳолат қайд этилди.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 200га етди — уларнинг деярлик 30 фоизи шифокор. Касалга чалинган шифокорларнинг 122 нафари шифо топиб касалхонадан чиқарилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходими коронавирусни иш вақтида юқтириб олган бўлса унга 200 минг сом компенсация кўзда тутилган. Тиббиёт ходимлари COVID-19дан вафот этган ҳолда эса унинг оиласи 1 млн сом компенсация олади.
Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 769 кишини ташкил қилди. Уларнинг ичидан 527 киши касалликдан шифо топиб, саккиз киши вафот этди. Мамлакат бўйича обсервацияда 828 киши ётибди.