Қирғизистонда COVID-19ни юқтирганларнинг сони 769 кишига етди — янги 13 ҳолат қайд этилди

361

Қирғизистонда охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 13 ҳолати қайд этилди — уларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари. COVID-19ни  Бишкекда уч, Ўш вилоятида бир, Ўш шаҳрида икки, Жалолобод вилоятида тўрт, Баткенда икки, Норинда эса бир киши юқтириб олгани маълум қилинди.   

Шу билан коронавирусни юқтириб олганлар фуқароларнинг сони 769га етди — унинг 200 нафари тиббиёт ходими. COVID-19га чалинган беморларнинг 527си шифо топиб, саккиз нафари вафот этди.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3232ни ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган.

Касалхоналарда бугунги кунда 234 киши ётибди. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига беш бемор ўтказилган. Жами бўлиб мамлакат бўйича 828 киши обсервацияга олинган.

Шунингдек 2-майга қадар жами 53 662 нафар фуқародан таҳлил олинган. Уларнинг 53 580нининг натижаси чиққан.