Депутатлар ва ҳукумат копипаст сабаб тортишиб кетди

446

Нима бўлди?

30-апрель куни ўтган Жогорку Кенешнинг йиғинида,  депутат Канибек Иманалиев фавқулодда ҳолат вақтида тадбиркорликни жонлантириш бўйича ҳукуматнинг қарор матнини танқид қилди. Депутат қарорнинг матни қўшни Қозоғистонникидан кўчириб олинган деб ҳисоблайди.

«Биринчи пунктда 1-майдан бошлаб ишловчи иқтисодий тармоқларини ёзибсиз-да — кимё саноати, машинасозлик, прибор ишлаб чиқариш. [Булар] Қирғизитсонда борми? У ҳолда ёзиб қўйинглар: кемасозликка, ядро ва атом қуролларини чиқаришга, космос саноатини чиқаришга 1-майдан бошлаб рухсат берамиз деб. Қозоғистондан кўчириб олганингларни бир оз яширмайсизларми?» — деб айтган депутат.

Бунга жавоб тариқасида ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев кимё саноати, машина қуриш ҳамда бошқа тармоқларда иш олиб борган ишхоналарнинг рўйхатини бераман деб билдирди.

Ҳукуматнинг муносабати

Адилет Султаналиев

Ҳукумат етакчисининг матбуот котиби Адилет Султаналиев 1-майда Канибек Иманалиев «мамлакат қандай яшаб ва нима ишлаб чиқараётганига кўпроқ эътибор қаратиш керак экан» деб билдирди.

«Балки депутат ўз давлати иқтисодининг тизимига қараганда қўшни Қозоғистоннинг иқтисодини ёки чет ўлкалик хамкасбларининг қонунларини яхши билса керак», — деб келтиради  Султаналиевнинг айтганларини Kaktus.Media нашри.

Унинг айтишича, Қирғизистонда энди «Дастан» прибор ишлаб чиқарувчи завод, «Кыргызнефтегаз» тармоғининг бутун нефтегаз ишларини ижро қилувчи  «Джунда» нефть ишлатувчи заводи, «Автомаш-Радиатор» ҳамда Бишкекнинг машина қуриш заводлари, Майлуу-Суу йирик лампа чиқарган заводи ҳамда бошқа, асосан, энергетика секторидаги тўлиқ бир қатор ишлаб чиқаришларнинг ишига рухсат берилган.

«Бундай объектлар, уларнинг жамоати ва саноат фаолияти — Норин дарёсидаги афсона тимсоҳлар эмас, улар бор ва фуқароларни иш ҳамда даромад билан таъминлаб ишлашмоқда», — деб айтилади матбуот котибининг билдирувида.

Ҳукуматнинг буруғида копипаст борми?

Бу билан воқеа тугамайди, чунки твиттернинг фойдаланувчиси Абай Шерик 1-майда ўз аккаунтида ҳукуматнинг сайтидан олинган скриншотни эълон қилган. Скриншотда ҳукуматнинг 2020 йилнинг 22-мартидаги № 93-б буйруғининг матни кўрсатилган.

Скриншотдаги матнда шундай ёзилган: «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясининг (COVID-19) пандемиясини эълон қилгани ва Қирғиз Республикасининг ҳудудида коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтнинг аниқлангани сабаб, “Фуқаровий мудофаа ҳақида” Қозоғистон Республикасининг Қарорига кўра:

Қирғиз Республикасининг ҳудудига 2020 йилнинг 22-мартидан бошлаб фавқулодда ҳолат режими киргизилсин».

Ҳозир ҳукуматнинг сайтидаги буйруқнинг матни бошқача кўринади. Энди у ерда бўлган ерда Қирғиз Республикаси деб кўрсатилиб, ФҲ режими ФВ режимига тузатилган, чунки ФҲ тартиби Қирғизистонда 25-мартда киргизилган.

Ҳукуматнинг муносабати

Ҳукуматниг матбуот хизматига қайтадан мурожаат қилишга тўғри келди. Уларнинг маълумоти бўйича, ҳукуматнинг расмий сайтида Қирғиз Республикасининг аталиши нотўғри кўрсатилганлиги ҳақидаги маълумот  «ҳақиқатга тўғри келмайди».

«Ҳукуматнинг сайтида ўлкамизнинг аталиши тўғри кўрсатилган тегишли буйруқ эълон қилинган. Республиканинг аталишида қандайдир бир хатолар бўлиши мумкин эмас», — деб айтилади билдирувда.

Аммо ҳукуматдан тушунтирилишича, ҳужжатларни русчадан қирғизчага таржима қилишда хатолар бўлиши мумкин.