1-майда шоир ва журналист Зайирбек Ажиматов билан видолашиш учун 200дан ортиқ киши келди.
Шоир уйининг олдига қариндошлари, яқин дўстлари ҳамда уни ижодининг мухлислари тўпланди.
«Жамоат арбоби Султан Раев, маданият вазири Азамат Жаманкулов, шоир ва унинг яқин дўсти Шайлообек Дуйшеев келди. Карантинга қарамай унинг ижодини севувчилар келишди», — деб хабар қилади «Азаттык»нинг журналисти.
Шоир 44 ёшга чиққишига бир ой қолганда, 29-апрелда қон босими тушиб кетгани сабаб вафот этди.
Журналистлар шоир 20-апрелда вафот этган дўсти Элмирбек Иманалиевни йўқотиш қайғусини енга олмай қолганини ёзишмоқда.
«Аввал оғир дарди бўлмаган шоирга балки шу ғам таъсир қилдими деганимиз ҳам шундан», — деб ёзади «Азаттык».
Элмирбек Иманалиев кўп қиррали истеъдод, машҳур манасчи, достончи, бастакор ҳамда актёр бўлган.