Қирғизистонда яна уч тиббиёт ходими коронавирус аниқланди

350

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 1-майдаги брифингда ўтган кеча-кундуз ичида коронавирус яна уч тиббиёт ходимида аниқланганини билдирди. Бишкекда икки, Норин вилоятида бир ҳолат қайд этилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 198га етди — уларнинг 114 нафари касалликдан шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларни касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходимлари коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса унга 200 минг сом бадал ажратилган. Агарда COVID-19 юқтирган тиббиёт ходими вафот этиб қолса, у ҳолда марҳумнинг оиласига 1 млн сом берилиши айтилди.

Бундан ташқари, коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 мингга қадар қўшимча ҳақ кўзда тутилган.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 756га етди. Уларнинг ичидан саккиз нафари вафот этиб, 504 нафари касалликдан шифо топди.