Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 30-апрелдаги брифингда ўтган кеча-кундуз ичида коронавирус яна тўрт нафар тиббиёт ходимида аниқланганини билдирди. Чуй вилоятида икки, Бишкекда ва Ўш вилоятида бир нафардан ҳолат қайд этилди.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 195га етди — уларнинг 105 нафари касалдан шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходимлари коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса унга 200 минг сом бадал кўзда тутилган. Агарда COVID-19 юқтирган шифокор тасолифан вафот этиб қолса, у ҳолда марҳумнинг оиласига 1 млн сом берилиши айтилди.
Бундан ташқари, коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 минггача қўшимча ҳақ ажратилган.
Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 746га етди. Уларнинг ичидан саккиз нафари вафот этиб, 462 киши касалдан шифо топди.