Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати маҳбусларнинг ёки айбланувчиларнинг адвокатлари ҳамда бошқа қонун вакиллари уларга боришдан аввал коронавирусга тест топшириши керак деган билдирув тарқатди.
“[...] адвокатлар ҳамда бошқа қонуний вакиллар фавқулодда вазият тугагунга қадар пенитенциар муассасаларига боришни истаса, олдиндан тегишли тиббий кўрикдан ўтишни ҳамда мижозларга борганда ПЧР таҳлилининг натижалари таҳлил қилиниши сўралади”, — деб айтилади муассасанинг билдирувида.
Шунингдек, муассаса ТИЗОдаги ва колониялардаги инсонлар “коронавирус инфекциясига чалинмаган” деб билдирди.
ЖИДХ бундай билдирувни мижозларига киргизилмаётган адвокатларнинг шикоятлари ортидан чиқарди.
Масалан, адвокат Замир Жоошев 27-апрелда ўз ҳимоясидаги шахсга, аниқроғи собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг олдига киргизилмаганини билдирган.
“Афсуски, Сапар Исаков билан учраша олганимиз йўқ. Маълум бўлишича, ЖИДХ етакчисининг COVID-19 пандемиясига боғлиқ қамоқдагиларга адвокат ва яқин қариндошларига тақиқловчи 1-апрелда чиққан №207 буйруғи бор экан”, — деб ёзган Жоошев.
Бироқ ЖИДХдан билдирилишича, Исаков 23-апрелда ТИЗО-1дан колонияга олиб келингандан кейин карантинга олинган, шу сабабдан Жоошев унга киргизилмаган.