Президент Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгашининг йиғинида фавқулодда вазият режимини узайтириш бўйича қарор қабул қилинганини билдирди. Ҳукумат бундай тартибни коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун киргизган. Бу инфекция юқтиришнинг ўчоқлари қайд этилган шаҳарларни, жумладан фуқароларни ўзларини изоляция қилиш имкониятини берди.
“Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб,Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарларида, Норин вилоятининг От-Боши туманида фавқулодда ҳолатнинг муддати узайтирилди”, — деди у.
ФҲ режими Ўш вилоятининг Қорасув ва Новқат туманларида ҳамда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида олинади, аммо у ерда фавқулодда вазият тартиби кучида қолдирилади.
“Ҳукумат, барча давлат органлари, Хавфсизлик кенгаши тарафидан тавсия қилинган тегишли антикризис тадбирларни давом эттириш зарур. Режага ўзгартиришларни киргизганда, комендатураларнинг, маҳаллий ҳукуматнинг бизнесга енгилликларни бериш бўйича тегишли таклифларини, фикрларини ҳисобга олиш керак”, — деди Жээнбеков.
Бунга қадар Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев бизнесга енгилликларни бериш бўйича билдирган. Унинг айтишича, одамлар кунлик даромадга ишлаган ишхоналарни очиш режалаштирилмоқда — бу қурилиш, автомобил таъмирлаш жойлари ва такси хизматлари.
Қонун бўйича, ФҲ режимини узайтириш бўйича қарорни парламент маъқуллаши керак. Аввалроқ депутат Дастан Бекешев бу масала бўйича йиғин 30-апрелда ўтишини ҳамда ФҲ тартибининг муддати узайтирилиши мумкин деб билдирган.
Фавқулодда ҳолат режими Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарларининг, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманларининг ва Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманининг ҳудудида 25 мартда киргизилиб, 2020 йилнинг 15-апрелида ойнинг охирига қадар узайтирилган.
Норин шаҳрининг ва Норин вилоятининг От-Боши туманларининг ҳудудига фавқулодда ҳолат 2020 йилнинг 15-апрелида киргизилган. Бунга вилоятда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлган.
28-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 708 ҳолати қайд этилди. Айни вақтда пандемия бошлангандан бери мамлакатда шифо топди деб ҳисобланган 416 бемор касалхонадан чиқарилди. Пандемия вақтида COVID-19 аниқланган 8 киши вафот этди.