Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, охирги бир кеча-кундуз ичида COVID-19га чалинган яна 25 бемор шифо топди. Даволанишдан кейин уларнинг коронавирусга топширган тестлари салбий натижа кўрсатиб, беморлар касалхонадан чиқарилди.
Касалдан тузалганларнинг 10 нафари Бишкек шаҳрида, олти нафари Норин вилоятида, бири Ўш вилоятида, икки нафари Ўш шаҳрида ҳамда яна олти нафари Жалолобод вилоятида қайд этилган.
Жами бўлиб республика бўйича коронавирусдан 370 киши шифо топди.
Касалдан тузалиш уларда коронавирусга иммунитет бор эканини билдирмайди — дунё бўйича, тузалганлар вирусни қайта юқтириб олган ҳолатлари ҳақида бир неча бор хабар қилинган. Шифо топган инсонлар яна икки ҳафта шифокорларнинг назоратида уй карантинида бўлишади.