Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 17 ҳолати қайд этилди

400

Охирги бир кеча-кундуз ичида касалхоналарга коронавирусга чалинган 17 киши ётқизилди. Уларнинг еттиси Бишкекда, Ўш шаҳрида ва Чуй вилоятида бирдан, Норин, Баткен, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларида икки нафарддан бемор қайд этилди.

Жами бўлиб мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 682 кишига етди — уларнинг ичидан 370 нафари тузалиб, 8 киши вафот этган. 304 киши касалхоналарда даволанмоқда, олти нафари жонлантириш бўлимида.

Бишкек ва Ўш вилояти коронавирус юқтириш фактларининг сони бўйича деярлик тенглашиб қолди — 158 ҳамда 159 ҳолат.

Жалолобод вилоятида умумий 111, Баткен вилоятида саккиз, Ўшда 109, Норин вилоятида 85, Чуй вилоятида 44 ҳамда Иссиқкўл вилоятида саккиз юқтириш ҳолати қайд этилган, Талас вилоятида эса вирусга чалинганлар йўқ.