Қирғизистонда яна беш нафар шифокорда коронавирус аниқланди

413

Охирги бир кеча-кундузда яна беш нафар шифокорла коронавирус аниқланди — уларнинг уч нафари Бишкекда, бири Жалолобод вилоятида ҳамда яна бири Норин вилоятида қайд этилди.

Жами бўлиб республика бўйича COVID-19га чалинган шифокорларнинг сони 180 нафарга етди.

Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 65 нафар шифокор тузалиб, қайта ишга киришганини хабар қилган.

Инфекцияга чалинган биринчи қирғизистонлик ҳақида 18-мартда маълум бўлган, ўша вақтдан бери шифокорлар ҳимоя кийимларининг етарли эмаслиги ҳақида бир неча бор айтиб келишган. Дастлаб шифокорларни узр сўрашга мажбур қилишган, аммо тиббиёт ходимлари орасида вирус юқтириш ҳолатларининг сони кескин ўсиб кетгандан кейин, етарли даражада ҳимоя қилинмаган шифокорларнинг масаласи парламентда муҳокама қилинди.

Коронавирусга чалинган шифокорларнинг орасида шифокорларгина эмас, касалхоналарнинг катта ва кичик медперсоналлари, санэпидемиологлар ҳам бор. Давлат санэпидемназоратнинг 20дан ортиқ ходими вирус юқтириб олгани маълум бўлган, бу давлат идора поликлиникалари ва шифокорлар билан ҳамкорлик қилиб келган. Кўп ўтмай,  поликлиникаларда ишлаган шифокорларнинг орасида ҳам инфекция юқтириб олганлар қайд этила бошлаган. Бундан ташқари, санэпидемиологларнинг оиласида ҳам вирус аниқланган.

Иш вақтида коронавирус юқтириб олган шифокорларга 200 минг сом коменсация кўзда тутилган, тасодифан ўлим юз берган ҳолатда — миллион сом. Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коменсация тўлаб беришдан аввал шифокорлар вирусни қайдан юқтириб олганини ва улар қоидаларни сақлаб-сақламаганини текширади.

Бундан ташқари, коронавируси бор одамларни даволаган шифокорларга қўшимча ҳақ берилади. Март ойида тўлаб берилувчи маблағ апрелнинг бошидаёқ тўланиши керак эди, аммо апрелнинг охирида Соғлиқни сақлаш вазирлиги олти мингдан ортиқ шифокоргагина қўшимча ҳақ берилганини маълум қилди.