Новосибирскдан қайтиб келган қирғизистонликлардан бирида коронавирус аниқланди

449

Соғлиқни сақлаш вазири Новосибирскдан қайтиб келган қирғизистонликларнинг бирида коронавирус аниқланганини хабар қилди. Бунга қадар 22-апрелда Қирғизистонга  чартер рейси билан 177 қирғизистонлик учиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан юқтирган одам билан қанча киши яқин алоқада бўлганини аниқ айта олишгани йўқ, аммо у одамлар обсервацияда эканини билдиришди.

«Алоқада бўлганларнинг бари обсервацияда. Энг яқинларнинг атрофи аниқланиб, мажбурий турда 14 кунлик обсервацияга олинмоқда. Қолганлари биринчи ПЧР таҳлили терс чиққанда уйларига карантинга қўйиб юборилди», — деб билдиришди вазирликдан.

Ҳозирда 24-апрелда Истамбулдан қайтиб келган 349 қирғизистонликнинг таҳлили текширилмоқда

Бунга қадар ҳам 17-апрелда Туркиядан келган рейсда ҳам бир қирғизистонликдан коронавирус аниқланган. У билан алоқада бўлган одам обсервацияга жўнатилган.