Кун иқтибоси: Мамлакат коронавирусни даволашга қанча харажат сарфламоқда?

406


«Коронавирусга чалинган беморлар бепул даволанади. Барча харажатлар бюджет ҳисобидан сарфланади – дори-дармон, тиббий воситалар олинади ҳамда касалхонага ётоқ ўрни учун тўланади. Даволаш касалнинг турига кўра тўртга бўлинади: енгил, ўрта, оғир ҳамда ўта оғир. Касаллик қандай турда ўтаётганига яраша, бир беморни даволашга 7 988 сом (енгил), 16 370 сом (ўрта), 74 764 сом (оғир), 118 807 сом (ўта оғир) сарфланади»


Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 25-апрелда ўтган бирифингда шундай деб айтган.

Бундан бир кун аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг брифингида вазирнинг ўринбосари Нурболот Усонбаевдан коронавирусни даволашга қанча маблағ сарфланаётганини сўрашган. У аниқ жавобни билмай, Ўзбекистоннинг мисол келтириб, у ерда бир беморга 3000 доллар (25-апрелга нисбатан курсга кўра, 241 135 сом) сарфланаётганини айтган. Усонбаев Қирғизистонда ҳам чиқимнинг ўлчови шунга ўхшаш бўлиши мумкинлигини таҳмин қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўша куни Усонбаевнинг айтганларини инкор қилишга мажбур бўлиб, бир беморни даволашга 8 минг сомдан 120 минг сомгача сарфланаётганини хабар қилган.