Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов Бишкекда уч шифокор коронавирус юқтирганини билдирди. Жами бўлиб бир кеча-кундузда Бишкекда тўрт юқтириш ҳолати қайд этилди (яна беш нафари мамлакат бўйича) — демак юқтирган шифокорлардан ташқари яна бир бемор бор.
Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимларининг умумий сони 175 нафарга етди. Уларга 200 минг сом компенсация ҳамда инфекциядан вафот этган ҳолатда млн сом компенсация берилиши керак.
Мамлакатда COVID-19 аниқланган ҳолатларнинг сони 665га етди — бу вафот этган саккиз киши ва тузалиб чиққан 345 беморни қўшиб ҳисоблагандаги кўрсаткич. 312 киши касалхонада қолмоқда, реанимацияда олти киши бор.
Юқтириш ҳолатларининг кўпи Ўш вилоятида — 157 юқтириш ҳолати, яна 108 ҳолат Ўш шаҳрида.
Бишкекда 151 юқтириш ҳолати бор, Чуй вилоятида эса 43. Баъзан Чуй вилоятидаги беморлар Бишкекка кўчириб келинади, айниқса бу улар оғир аҳволда бўлган вақтда бўлади.
Жалолобод вилоятида 109 юқтириш ҳолати бор, Баткен вилоятида эса олти ҳолат, Норин вилоятида 83 ҳолат қайд этилган. Иссиқкўл вилоятида саккиз ҳолат аниқланган. Пандемия бошлангандан бери Талас вилоятида коронавируснинг бир ҳолати ҳам қайд этилмаган.