Бир кадр билан: Истамбулдан Бишкекка 300дан ортиқ қирғизистонлик қайтиб келди

469
Қирғизистонликлар Туркиядан юртига қайтиб келди. Сурат: ҚР ТИВи

Бугун 24-апрелда Истамбулдан «Манас» аэропортига қирғизистонликларни олиб келган «Турк Ҳаво йўллари»нинг яна бир чартер рейси келиб қўнди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг ТИВи билдирди.

Республика оператив штабининг хабар қилишича, фуқоролар Қирғизистон ва Туркия ўртасида авиақатновлар тўхтатилганидан бери мана шу рейсни кутишган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, чартер рейсида 349 киши келди.

Аввал хабар берилганидек, хориждан келган қирғизистонликларнинг ҳаммаси обсервацияга жойлаштирилади. Бундан аввал, 17 апрел куни Истамбулдан чартер рейси билан Қирғизистонга 211 киши келган эди. Улардан бирида COVID-19 аниқланди, у билан мулоқотда бўлган киши ҳам обсервацияга жойлаштирилди, ташхисларида манфий натижа бўлганлар уй карантинига юборилди.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, жаҳон бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқала бошлагач дунёнинг турли мамлакатларидан Қирғизистонга 4 мингдан ортиқ қирғизистонлик қайтиш истагини билдирган.