Республика штаби Қирғизистонда коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалини юқтирганларнинг орасидан Ўш вилоятида тўрт, Жалолобод вилоятида тўрт, Норинда бир киши ҳамда Ўш шаҳрида тўрт киши коронавирусга чалинди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 612га етди — унинг 157 нафари тиббиёт ходимлари. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида –109 , Ўш вилоятида – 151, Ўш шаҳрида – 94, Чуй вилоятида – 32, Бишкек шаҳрида – 133, Баткен вилоятида – 6, Норин вилоятида – 74, Иссиқкўл вилоятида – 8.
Коронавирусдан жами 254 киши шифо топиб уйларига чиқарилган, етти киши вафот этди. Коронавирусни юқтириб олган одамлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8 538 нафарни ташкил қилди — уларнинг 2 037 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари.
Касалхоналарда эса 351 киши даволанмоқда — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда, унинг ичидан беш нафари жонлантириш бўлимида.
Шунингдек 22-апрелга қадар жами бўлиб 36 173 кишидан таҳлил олинган. Уларнинг 36 081 нафарининг натижаси чиққан.