Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Ўпка касалини юқтирганларнинг орасидан Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 5 ва Ўш шаҳрида бир киши коронавирусга чалинди.
Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олган фуқароларнинг сони 506га етти — унинг 116си тиббиёт ходими. Касалга чалинганларнинг 270 нафари аёл, 236 нафари эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 93, Ўш вилоятида – 140, Ўш шаҳрида – 74, Чуй вилоятида – 28, Бишкек шаҳрида – 102, Баткен вилоятида – 5, Норин вилоятида – 56, Иссиқкўл вилоятида – 8.
Юқумли касалликдан беш киши вафот этиб 130 киши тузалди. Касалхоналарда бугунги кунда 371 киши ётибди — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига олти бемор жойланган.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 738 кишини ташкил қилди — уларнинг 1663 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари, қолганлар алоқада бўлган одамлар.
18-апрелга келиб 31 460 нафар кишидан таҳлил олинган, уларнинг 30 868нинг натижаси чиқди. Бир сутканинг ичида 1 850 таҳлил ўтказилди.