Мамлакатда бир сутканинг ичида 15 нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди

464

Қирғизистонда 15-апрелда 15 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олгани хабар қилинди. Уларнинг уч нафари Бишкек шаҳрида, икки нафари Ўш вилоятида, қолган ўн нафари Ўш шаҳрида қайд этилди.

Шу билан вирусга чалинган тиббиёт ходимларининг сони 98 кишини ташкил қилди. Уларнинг орасида шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт персоналлари, санитар ходимлар ҳамда ошпазлар ҳам бор.

Ҳукумат коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимларига компенсация тўлашни ваъда қилган. Аммо дастлаб улар юқтиришнинг барча вазиятларини текширишни режалаштирмоқда, чунки шифокорлар қоидаларни сақламагани учун юз берган бўлиши мумкин деган тахминлар бор.

айни вақтда, тиббиёт ходимлари бир неча сафар ҳимоя воситаларининг етарсиз эканига ёки уларга сифатсиз ниқоблар ва костюмлар берилаётганини айтиб шикоят қилишган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳам уларнинг айтганларини инкор қилиб келади. Бундай билдирув қилган шифокорлар эса қайта кечирим сўрашга мажбур бўлмоқда.