Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 14-апрелда ўтган брифингда, Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида коронавирус юқтирган тўрт киши тузалганини билдирди.
«Ўтган сутка ичида бунга қадар COVID-19 ташҳиси тасдиқланган 4 бемор тузалиб, Жалолобод вилоятидаги Олабуқа ҳудудий касалхонасидан чиқарилди, чиқиш вақтида қайта олинган таҳлиллари негатив бўлган», — деб тушунтирди Усонбаев.
Қирғизистонда коронавирус юқтирган одамларнинг сони 430га етди. Уларнинг беш нафари вафот этиб, 71 киши вирусдан тузалиб уйларига чиқарилди. 354 киши касалхонда даволанмоқда. Унинг ичидан 13 беморнинг аҳволи оғир — тўққиз нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.